Rahbariyatning murojaati va ma'ruzalari

Matbuot 19-06-2016, 23:26 3834343   

«Аndijon Dori-Darmon» акциядорлик жамияти
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!


Хурматли акциядорлар!

«Аndijon Dori-Darmon» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича навбатдаги ҳисобот йиғилиши 2016 йил 4 июнь куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси 1 уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.
КУН ТАРТИБИ:

1.Жамият акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
2.Санок комиссияси таркибини тасдиқлаш;
3.Жамият бошқаруви раисининг 2015 молия-хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш;
4.2015 молия-хўжалик йили фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан, баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
5.Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш;
6.Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш юзасидан, аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва тасдиқланган аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдорини белгилаш;
7.Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш;
8.Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;
9.Жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори ва уни тўлаш тартибини белгилаш;
10.Жамият кузатув кенгашининг 2015 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
11.Жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш;
12.Жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш;
13.Жамият ижроия органи раҳбарини сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш).
14.Жамият кузатув кенгаши аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларни ўрнини қоплаш бўйича тўловларнинг миқдорини белгилаш;
15.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларни ўрнини қоплаш бўйича тўловларнинг миқдорини белгилаш;
16.Жамиятда “Корпоратив бошқарув кодекс”ини жорий этиш тўғрисида;
17.Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш;
18.Жамиятнинг “Умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги “Ижро органи тўғрисида”ги, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги ва “Ички аудит тўғрисида”ги ички низомларининг янги тахририни тасдиқлаш;
19.Жамиятнинг “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорат тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги, “”Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида харат қилиш тартиби тўғрисида”ги, “Корпоратив маслаҳатчи тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органининг аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида”ги низомларини қабул қилиш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишда қатнашиш учун Ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳарОгаҳий кўчаси 1 уй.)
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2016 йил 23 май ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри 2016 йил 31 май ҳолатига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган: Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 20.05.2016 йил
Маълумот олиш учун тел№ 8(374) 237-54-53, 237-54-32.
Жамиятнинг веб-сайти: www.andijandd.uz, электрон почтаси: andijondoridarmon@umail.uz ва and_dori_d@mail.ru
Кузатув кенгаши.скачать dle 10.3Скачать игры для Android

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Махсус Қобилият
A
A

Yangiliklarga obuna