Qabul qilish qarorlar bo'yicha ovoz berish yakunlari

Boshqaruv / Aksiyadorlar e'tiboriga 1-04-2016, 08:42 2171114   

Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ баёни:

1. Жамият акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин
2. Санок комиссияси таркиби тасдиқлансин
3. Жамият бошқаруви раисининг 2015 молия-хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан ҳисоботи қониқарли деб топилсин ва тасдиқлансин
4. Жамиятнинг 2015 молия-хўжалик йили фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботи, шу жумладан, баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлансин
5. «PROFI-AUDIT» МЧЖ аудиторлик корхонаси томонидан жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказган аудиторлик текшируви ва унинг хулосаси тасдиқлансин
6. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун «ERKIN-AUDIT XXI» МЧЖ тасдиқлансин ва унга тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдори 5.0 (беш) миллион сўм миқдорида белгилансин
7. Жамият тафтиш комиссиясининг 2015 йил якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин
8. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича олган 418991,1 минг сўм соф фойдаси тасдиқлансин ва қуйидагича тақсимот қилинсин:
-соф фойданинг 5,0 фоизи яъни 20949,6 минг сўмини жамиятнинг захира фондига;
-соф фойданинг 40,08 фоизи яъни 167910,84 минг сўмини акциядорларга йиллик дивиденд тўлашга;
-соф фойданинг 49,42 фоизи яъни 207086,06 минг сўмини жамиятнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига, келгусида жамият устав фондини ошириш учун;
-соф фойданинг 5,5 фоизи яъни 23044,6 минг сўмини жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссия ва бошқарув хайяти аъзоларини рағбанлантиришга, шундан:
-2,5 фоиз яъни 10474,8 минг сўмини Кузатув кегаши аъзоларига;
-0,5 фоиз яъни 2095,0 минг сўмини тафтиш комиссия аъзоларига;
-2,5 фоиз яъни 10474.8 минг сўмини бошқарув хайяти аъзоларига ажратиш.
9. Жамиятнинг жойлаштирилган 466419 дона акциялар эгаларининг хар бир акциясига 360,0 сўмдан дивиденд тўлансин.
Дивидендлар мазкур йиғилиш қарорига асасон, эълон қилинган кундан эътиборан 60 (олтмиш) кун ичида акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда тўланиши таъминлансин
10. Жамият кузатув кенгашининг 2015 йил якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин
11. Жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибига Б.Рузматов, А.Камилов, Д.К.Йулдашев, А.Абдурахмонов ва М.Ашуровлар сайланганлиги тасдиқлансин
12. Жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибига О.Тохиров, М.Орипова ва М.Бозоровлар сайланганлиги тасдиқлансин
13. Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилганлини эътиборга олиб, «Аndijon Dori-Darmon» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг фаолияти қониқарли деб ҳисоблансин ва жамият бошқарув раиси Р.М.Қамбаров билан тузилган меҳнат шартномасини 2016 йилга узайтирилсин
14. Жамият кузатув кенгаши раиси вазифасини бажарувчига ойда энг кам иш ҳаққининг 6 (олти) баравари миқдорида, кузатув кенгаши аъзоларига ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатлар, улар томонидан қилинган харажатларга нисбатан қопланиши, тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларига йил якуни бўйича бир марта энг кам иш ҳақининг 5 (беш) баравари миқдорида, ижроия органи аъзоларига штат жадвалига асосан 1 ойлик маош миқдорида, Молия-хўжалик якуни бўйича йиллик соф фойда олиш режаси бажарилганда Кузатув кенгаши аъзоларига жамият томонидан олинган соф фойданинг 2,5 дан 5 (иики яримдан беш) фоиз миқдорида, жамият ижроия органи аъзоларига жамият томонидан олинган соф фойданинг 2,5 дан 5 (икки яримдан беш) фоиз миқдорида рағбатлантирилиши тасдиқлансин
15. Жамиятда “Корпоратив бошқарув кодекси” жорий этилсин
16. Жамиятнинг харакатдаги уставига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш матни тасдиқлансин
Жамият томонидан қўшимча чиқарилган 540 000 000 сўмлик 108000 дона акциялар жойлаштирилганлиги муносабати билан, жамиятнинг янги устав фонди 2 332 095.0 (икки миллиард уч юз ўттиз икки миллион тўқсон беш минг) сўм миқдорида тасдиқлансин
17. Жамиятнинг янги тахрирдаги ички низомлари жумладан, “Умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги “Ижро органи тўғрисида”ги, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги ва “Ички аудит тўғрисида”ги низомлари тасдиқлансин
18. Жамиятнинг янги ички низомлари жумладан, “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорат тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги, “”Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиби тўғрисида”ги, “Корпоратив маслаҳатчи тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органининг аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида”ги низомлари тасдиқлансин
19. Мазкур йиғилиш томонидан қабул қилинган қарор, ахборот ва ҳисоботларни жамиятнинг ва ваколатли давлат органининг веб сайтига жойлаштириш орқали ошкор этиш, шунингдек, жамиятнинг харакатдаги уставига киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш матнини давлат рўйхатидан ўтказиш таъминлансин
Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш:
Кандидатлар тўғрисида маълумот Овозлар сони
№ Ф.И.Ш. Иш жойи Уларга тегишли акциялар
сони тури
1. Рузматов Бахтияр Саттарович «Сарбон» УК бош мутахассиси 0 0 394007
2. Йулдашев Дилшод Кулбоевич «Дори-таъминоти» МЧЖ бош ҳисобчиси 0 0 394007
3. Камилов Абдугани Абдунабиевич «Дори-Дармон» АКнинг тижорат ишлари бўйича муовини 0 0 394007
4. Абдурахмонов Амирхамза Тадбиркор 114 Оддий 394007
5. Ашуров Мурод Тадбиркор 94419 Оддий 394007
Уставга киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларнинг матни**
Марказ ва жамиятнинг веб-сайтига жойлаштирилган

Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.Ш.: Қамбаров Равшанбек Маматқодирович

Бош бухгалтернинг Ф.И.Ш.:
Шарипов Шермухаммад Мирзамовлутович

Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли шахс: Шеров Шербекскачать dle 10.3Скачать игры для Android

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Махсус Қобилият
A
A

Yangiliklarga obuna