«Аndijon Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

---  10-06-2024, 09:46 582   

«Аndijon Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

Хурматли акциядорлар!
«Аndijon Dori-Darmon» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2023 йил якунлари бўйича навбатдаги ҳисобот йиғилиши 2024 йил 29 июнь куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси 1 уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланадиб, 10-00да якунланади.
КУН ТАРТИБИ:
1.Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
2.Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
3.Жамият ижроия органининг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес-режа параметрларининг бажарилиш ҳолати юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.
4.Жамиятнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш.
5.Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш.
6.Жамиятнинг 2024 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдорини белгилаш.
7.Жамият молиявий натижаларини тақсимлаш.
8.Жамият кузатув кенгашининг 2023 йил якунлари бўйича ҳисоботини тинглаш.
9.Хизмат кўрсатувчи банк томонидан 14 млрд.гача бўлган суммада кредит олиш тўғрисида.
10.Чет эл корхоналари билан дори воситаларини сотиб олиш учун шартномаларни тузиш тўғрисида.
11.Жамиятга чет эл корхоналаридан заём ҳамда кредит маблағларини жалб этиш тўғрисида.
12.Жамият ижроия органи раҳбари (бошқарув раиси) билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш тўғрисида.
13.«Аndijon Dori-Darmon» АЖ корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари тўғрисида.
14.Кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрни қопланиши тўғрисида.
15.Акциядорлик жамияти томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда жамият аффилланган шахслар билан битим(лар)ни тузишни маъқуллаш.

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси 1 уй.)
Акциядорлар реестри акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2024 йил 27 май ҳамда умумий йиғилишда иштирок этиш учун 2024 йил 25 июнь куни ҳолатларига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган: Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 27.05.2024 йил
Маълумот олиш учун тел№ 8(374) 237-15-90, 237-54-53.
Жамиятнинг веб-сайти: http://andijondd.uz/ электрон почтаси:
andijondoridarmon@umail.uz
Кузатув кенгаши.скачать dle 10.3Скачать игры для Android

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Махсус Қобилият
A
A

Yangiliklarga obuna