«Andijon Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyatiнинг "Санок комиссияси тўғрисида"ги Низоми

---  26-12-2016, 09:19 550   

«Андижон дори дармон» АЖ кузатув кенгаши аъзоларининг 21.11.2016 йилдаги йигилишида
“Тасдикланган”




«Andijon Dori-Darmon»
aksiyadorlik jamiyatiнинг
"Санок комиссияси тўғрисида"ги
Низоми














I. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
1. Ушбу Низом «Аndijon Dori-Darmon» АЖ акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - акциядорлик жамияти) Саноқ комиссиясини (кейинги ўринларда матнда "Саноқ комиссияси" деб юритилади) ташкил этиш, йиғилишини ўтказиш ва йиғилишда қарорлар қабул қилиш, овозларни ҳисоблаш билан боғлиқ масалалар бўйича меъёрларни белгилаб беради.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) ва Акциядорлик жамияти Устави асосида ишлаб чиқилган.
3. Саноқ комиссияси акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи органларидан бири ҳисобланади.
2. САНОҚ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ВА ВАЗИФАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
4. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилади, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
5. Саноқ комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлади. Саноқ комиссияси таркибига акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар киритилиши мумкин эмас.
6. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик, ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки кайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиш пайтида Саноқ комиссиясининг бир ёки бир неча аъзоси ҳозир бўлмаганлиги ҳолларида, акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши Саноқ комиссияси таркибига янги аъзо номзодини киритади ёки акциядорларнинг тегишли (йиллик ёки навбатдан ташқари) умумий йиғилиши томонидан кейинчалик тасдиқлаш йўли билан Саноқ комиссиясини тузади.
7. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида Саноқ комиссияси Кузатув кенгашининг (ёки, йиғилишни чақираётган шахсларнинг) топшириғига кўра қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
-акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларни қайд этиш рўйхатини тузади;
-овоз бериш бюллетенларини ва акциядорлар умумий йиғилишининг бошқа материалларини тайёрлайди.
8. Акциядорлар умумий йиғилишида Саноқ комиссияси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
-умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;
-ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;
-овоз бериш бюллетенларини беради ва берилган бюллетенларнинг ҳисобини юритади, шунингдек акциядорларга умумий йиғилишнинг бошқа ахборот(материаллар)ини беради.
9. Саноқ комиссияси:
-акциядорларнинг умумий йиғилишида кворум бор, ёки йўклигини аниклайди;
-акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради;
-овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;
-овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди;
-овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради;
-овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади;
-овоз бериш якунларини акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган умумий йиғилишида ўқиб эшиттиради;
-овоз бериш бюллетенларини акциядорлик жамиятининг архивига топширади.


3. ОВОЗ БЕРИШ БЮЛЛЕТЕНЛАРИ ЁРДАМИДА ОВОЗ БЕРИЛГАНИДА ОВОЗЛАРНИ САНАБ ЧИҚИШ ВА ОВОЗ БЕРИШ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА БАЁННОМА ТУЗИШ

10. Овоз бериш бюллетенлари ёрдамида овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Юкоридаги талабни бузган холда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.
Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир неча масала акс эттирилган бўлса, бир ёки бир неча масалага нисбатан юқорида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб ҳисобланишига сабаб бўлмайди.
11. Саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича баённома тузади. Баённома саноқ комиссиясининг аъзолари ёки комиссия вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
12. Овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузилганидан ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан сўрғичланади.
13. Саноқ комиссиясининг баённомаси йиғилишнинг маҳсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасига тикиб қўйилиши зарур.
14. Акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.
Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони акциядорлик жамиятининг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга, ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.
15. Кумулятив овоз бериш ва берилган овозларни ҳисоблаш тартиби қуйидагича амалга оширилади:
Акциядорлик жамияти уставига мувофик Кузатув кенгаши аъзолари сонини 5 киши этиб белгилангани ҳолда Кузатув кенгаши аъзолигига 5 киши сайланиши керак бўлади;
Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун 8 та номзод бўйича таклиф киритилганида умумий йиғилиш томонидан бюллетен орқали овоз бериш натижасига кўра энг кўп овоз олган 5 та номзод Кузатув кенгаши аъзолигига сайланган ҳисобланадилар;
Бунда, Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун сайлов бюллетенига 8 та номзоднинг фамилияси киритилади;

Акциядор ўзининг акциялари сонини кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтиради (агар, акциядор да 50 000 дона овоз берувчи акциялар бор бўлса, у ҳолда: 50 000 х 6 = 300 000 та овоз;
Овоз беришда акциядор ўзига тегишли 300 000 та овозни Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлардан бирига ёки бир нечтасига бўлиб овоз бериши мумкин.
16. Овоз бериш вариантлари қуйидагичадир:
1- овоз бериш варианти
Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар Акциядор томонидан берилаётган овозлар сони
1 Биринчи номзод 300 000
2 Иккинчи номзод -
3 Учинчи номзод -
4 Тўртинчи номзод -
5 Бешинчи номзод -
6 Олтинчи номзод -
7 Еттинчи номзод -
8 Саккизинчи номзод -

2- овоз бериш варианти
Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар Акциядор томонидан берилаётган овозлар сони
1 Биринчи номзод 50 000
2 Иккинчи номзод 50 000
3 Учинчи номзод 50 000
4 Тўртинчи номзод 50 000
5 Бешинчи номзод 50 000
6 Олтинчи номзод 50 000
7 Еттинчи номзод -
8 Саккизинчи номзод -

3- овоз бериш варианти
Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар Акциядор томонидан берилаётган овозлар сони
1 Биринчи номзод 100 000
2 Иккинчи номзод 100 000
3 Учинчи номзод 100 000
4 Тўртинчи номзод -
5 Бешинчи номзод -
6 Олтинчи номзод -
7 Еттинчи номзод -
8 Саккизинчи номзод -скачать dle 10.3Скачать игры для Android

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Махсус Қобилият
A
A

Yangiliklarga obuna