Жамиятнинг молия хўжалик ҳолатини ва уни ривожлантириш динамикаси

Boshqaruv / Aksiyadorlar e'tiboriga 21-04-2022, 14:05 3224   


Жамиятнинг молия-хўжалик ҳолатини ва уни ривожлантириш динамикасини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги муҳим маълумотлар, жамият фаолияти тўғрисидаги ахборот тусидаги таҳлилий шарҳлар


“Андижон Дори-Дармон” акциядорлик жамиятида 2022 йил 1-январ холатига Дорихоналар омбори, 13 та дорихона, 235 та савдо шахобчалари ва 12-та кучма дорихона фаолият курсатмокда.
Вилоят буйича жами 26 514 768,8 минг сумлик товар айирбошланди. Шундан ахолига 15 981 910,0 минг сумлик, даволаш – профилактика муассасаларига ва бошка хар-хил ташкилотларга улгуржи савдо билан 10 532 858,8 минг сумлик товар айирбошланди.
Сотилган товардан олинган савдо устамаcи 2 966 050,6 минг сумни, яъни уртача савдо устамаси – 12,7 фоизни ташкил килди. Дорихоналар уз навбатида ахолини дори-дармонга булган эхтиёжини тула таъминлаш максадида дорихоналарда якка тартиб асосида дори-дармонлар тайёрламокда. 2021 йил давомида тайёрланган дорилардан 16 303,9 минг сумлик даромад олинди. Дорихоналарда ва даволаш муассасалар кошидаги дорихоналарда тайёрланаетган дориларни сифатини текшириш натижасида «Кимёвий тахлил килиш лабараторияси» булими жамиятга 28 490,0 минг сум, товарларни чегирмаси билан олиниши натижасида 1 168 461,7 минг сум, бинони ижараси учун 303 402,5 минг сум, 2-махсус булим харажатларини коплашдан 164 670,5 минг сум ва бинони сотилишидан 333 523,9 минг сум даромад олинди.
2021-йил давомида 6 320 935,6 минг сумлик харажатлар килинди. Жамиятимиз 2021 йилда молиявий- хужалик хисобот якунини -1 340 032,2 минг сум манфий холат билан якунлади. 1 январ 2022 йил холатига захирада товар колдиги таннарх бахода 17 926 210,3 минг сум. Дебеторлик карзлар 2021 йил 1 октябр холатига 5 736 942,7 минг сум булиб, 1-январ 2022-йил холатига 5 210 656,0 минг сумни ташкил килди ёки утган чоракга нисбатан 526 286,7 минг сумга камайди. Кредиторлик карзлар эса 1 октябр 2021 йил холатига 22 447 301,1 минг сум булиб, 1 январ 2022 йил холатига 28 984 473,5 минг сум ёки утган чорак якунига нисбатан 6 537 172,4 минг сумга купайди. Дебеторлик ва Кредиторлик карзларни вужудга келишининг асосий сабабларидан; Жамиятимиз 2017 йилда юзага келган инкирозий вазият, валюта курси, дори-дармонлар нархларини пасайтиришда мавжуд молиявий-иктисодий муаммолар юзага келган ва таъминотчилар олдидаги карздорликлар хисобига жамиятнинг хисоб-раками блокланиши, молиявий шароитни огирлашувига олиб борганлиги хамда давлат бюджети томонидан ДПМ лар томонидан олинган дори-дармонлар учун уз вактида маблаг утказилмаганлиги дебеторлик ва кредиторлик карздорликларни ошиб кетишига олиб келди.
Жамиятнинг молиявий-иктисодий фаолиятини ривожлантириш, муомила харажатларини камайтириш, товар айланмасини ва накд пул тушимини янада купайтириш, ахолини дори-дармонга булган эхтиёжини янада туларок кондириш, банкрот холатига тушмаслиги максадида жамиятга карашли 2-4-7-11- сонли дорихонани катта биноларини урнига 100 кв м ли кичикрок дорихона бинолари куриб ёки сотиб олиш йули билан юкоридаги биноларни сотишдан келиб тушган маблаглар эвазига хамда МЧЖ лар ташкил этиш йули билан зарурий дори дармонлар билан таъминлаш режа ишлари амалга оширилмокда.скачать dle 10.3Скачать игры для Android

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Махсус Қобилият
A
A