Э Ъ Л О Н

Yangiliklar 1-06-2021, 15:54 504   

Э Ъ Л О Н
"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги "Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-4720-сонли Фармонига мувофиқ "Андижон Дори-Дармон" акциядорлик жамияти кузатув кенгаши "Андижон дори-Дармон" АЖ ижроия органи раҳбари лавозимига танлов эълон қилади.
Акциядорлар, чет эллик менеджерлар, талабгорлар, шунингдек АЖ ижроия органи рахбари лавозимига номзод кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли бошқа шахслар "Андижон Дори Дармон" АЖ ижроия органи раҳбари лавозимига номзодлар бўйича ўз таклифларини тақдим етишлари мумкин. Танлов эълон қилингандан сўнг 15 кун ичида улар "Андижон Дори Дармон" АК ижроия органи раҳбари лавозимига номзодларни танлаш қоидаларига мувофиқ зарур маълумотларни юбориш йўли билан тақдим етадилар.
Танловда олий маълумотли, бошқарув вазифаларини бажариш учун етарли малака ва/ёки тегишли соҳада иш тажрибага эга бўлган шахслар, шунингдек хорижий менежерлар иштирок этишлари мумкин.
Таклифлар Андижон вилояти, Андижон шахри, Огахий кўчаси 1-уйда жойлашган "Андижон дори-Дармон" АЖ маъмурий биносида қабул қилинади. Шунингдек таклифлар жамиятнинг қуйидаги электрон манзилларига юборилиши мумкин: nd_dori_d@mail.ru ва andijondoridarmon@umail.uz.
Қўшимча маълумот олиш учун телефон рақамлар: (74) 237-54-53,
237-15-90.
Танловда қатнашиш учун аризаларни топширишнинг охирги муддати: 17.06.2021 гача.
Танлов ўтказиладиган сана: 18.06.2021
Танлов шакли: очиқ танлов.скачать dle 10.3Скачать игры для Android

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.