Xabarnoma

Yangiliklar 21-09-2017, 09:00 1823   

2017 йил II-чорак ҳолатига мурожаатлар сони
"Дамас" автомобиллари негизида кушимча 3та дорихона савдо шахобчалари Андижон вилоят худудида дори воситалари ва тиббий буюмлар таъминоти буйича ахолига хизмат курсатишга тайёрлигини эълон киламиз.

Xabarnoma
Xabarnoma
Xabarnoma
Xabarnoma



2017 йил II-чорак ҳолатига мурожаатлар сони


“Андижон Дори-Дармон” АЖ га келиб тушган умумий мурожаатлар сони жами: 50 дона бўлиб, шулардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан 16 дона мурожаатлар келиб тушган. Ягона интерактив давлат порталидан 2 дона, Андижон вилоят хокимлигидан 11 дона, Андижон вилоят Бош прокуратураси хузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти орқали 14 дона, Дори-Дармон АК дан 5 дона, Андижон вилояти хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасидан 1 дона, Андижон шахар Давлат солиқ инспекциясидан 1 донани ташкил этиб, келиб тушган мурожаатларнинг барчаси ўз вақтида тегишли тартибда ижобий ҳал қилинди.


“Андижон Дори-Дармон” акциядорлик жамиятини 65 та қишлок врачлик пунктларида дорихона савдо шахобчалари мавжуд бўлиб, 13 таси ҚОП га айлантирилди, шундан 9 таси ҚВП сифатида сақланиб қолди.
Қолган 43 та дорихона савдо шахобчалари мақбуллаштириш режасига киритилиб ёпилганлиги сабабли фаолиятлари тўхтатилди.
Андижон вилояти худудида ташкил этилган жами: 67 та қишлоқ оилавий поликлиникалар бўлиб, шундан 20 тасида дорихона савдо шахобчалари фаолият кўрсатмоқда. Қолган 47 та ҚОП дан 38 тасида дорихона шахобчаси ташкил қилиш учун етарли майдондаги хоналар ажратилган. Ажратилган хоналар таъмирланиб, жиҳозланди, Бу 38 та ҚОПларда ташкил этилаётган дорихона шахобчалари фармацевт мутахассисларидан 30 тасини Малака ошириш курсида ўқитилди. Лицензия олингандан сўнг фаолият бошлайди.


2308.pdf [111,98 Kb] (cкачиваний: 1)

“Andijon dori-darmon” aksiyadorlik jamiyatида корпоратив бошқарув тизмини баҳолаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида


МАЪЛУМОТ


Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан 2014 йил 28 февралда 911-рақам билан қимматли қоғозлар бозорида фаолият кўрсатиш учун берилган лицензияга эга “Идрок” МЧЖ ҳамда “Andijon dori-darmon” АЖ билан тузилган шартномага асосан, “Идрок” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Рақобат Қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий таълим Маркази томонидан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ўтказиш учун Саволнома” асосида “Andijon dori-darmon” aksiyadorlik jamiyatида 2016 йил 1 январдан 2017 йил 1 январгача бўлган даври бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ишлари ўтказилди ва 30.03.2017 йил куни 8/17-тартиб рақами билан ҳулоса берилди.
Хулосага кўра жамиятда корпоратив бошқарув тизими 463 баллни ёки 39 фоизни ташкил этиб, қоникарли деб баҳоланди.
Баҳолаш ишлари якуни билан “Идрок” МЧЖ томонидан жамиятда корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Ушбу тавсиялар асосида, жамиятда корпоратив бошқарув тизимини янада яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Andijon dori-darmon” АЖ
маъмурияти



REGLAMENT.pdf [214,12 Kb] (cкачиваний: 2)
SVEDENIYa-O-KONDIDATURE.pdf [560,92 Kb] (cкачиваний: 1)


Жамият кадрлар бўлими томонидан 8 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Андижон шахар Мудофа бўлими ва шахар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан харбий хизматни ўтаган шахсларни бандлигини таъминлаш бўйича хамда вилоят хокимлиги ташабуси билан 11 апрел 2017 йилда Андижон захиралар спорт коллежида ўтказилган бўш иш ўринлар мехнат ярмаркасида қатнашилди.

Жамият юридик бўлими томонидан 20 нафар юридик шахслар ва тиббиёт бирлашмалари товар олди сотди шартномасини лойихасини ўрганилиб шартнома имзоланди,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 19-январдаги “2015-2017 йилларда ўрмон хўжаликлари тизимини ривожлантириш, доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашъёсини етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”
Андижон вилояти ахолиси ва даволаш профилактика муассасаларини дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлаш борасида 2017 йилнинг 31-март холатига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан берилган махсус рухсатнома лицензия асосида 12 та дорихона 122 та дорихона савдо шохобчалари фаолият кўрсатмоқда, шундан 65 таси қишлоқ врачлик пунктларида жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 19-январдаги “2015-2017 йилларда ўрмон хўжаликлари тизимини ривожлантириш, доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашъёсини етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 5-сонли, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 20-апрелдаги «Доривор ўсимликлар асосида дори воситаларини ва биологик фаол қўшимчаларни (БФК) махаллий корхоналарда ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги 32-сонли мажлис баёнлари ижросини таъминлаш борасида 2017 йилнинг 1-чорагида жамиятнинг Жалақудуқ туманидаги 6-сонли дорихонасида Мойчечак гуллари 2г №20 дан 2350 дона, Мойчечак гуллари 30г дан 5000,0 дона, Избоскан туманидаги 9-сонли дорихонасида Катта зубтурум барги 30г дан 6450 дона қадоқланиб, сотувга чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31-октябрдаги “Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2647-сонли қарори ва 2016 йил 23-декабрдаги 3-сонли баёнида кўрсатилган махаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган 116 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар қайта нархланиб, чегараланган (муайян) нархлар белгиланди, бу борадаги маълумотлар жамиятимиз сайтига киритилди, хамда дорихона ва дорихона савдо шохобчаларининг харидорларга кўринарли жойларига осиб қўйилди. 2017 йил 1-январдан бошлаб дорихона ва дорихона савдо шохобчалари орқали сотиш йўлга қўйилди.
Шунингдек 2017 йил 9-февралдаги 4-сонли баёнида кўрсатилган импорт дори воситалари ва тиббий буюмлар қайта нархланиб, чегараланган (муайян) нархлар белгиланди, бу борадаги маълумотлар жамиятимиз сайтига киритилди, хамда дорихона ва дорихона савдо шохобчаларининг харидорларга кўринарли жойларига осиб қўйилди. 2017 йил 7-мартдан бошлаб дорихона ва дорихона савдо шохобчалари орқали сотиш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 16-феврал 2017 йилги №76-сонли буйруғига асосан 32-турдаги “Барча дорихона муассасаларида бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлари” тизимдаги дорихона ва дорихона савдо шохобчалари орқали бир даволаш курсидан ошмаган холда чакана савдо орқали сотиш йўлга қўйилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31-октябрдаги “Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 17-март куни Андижон вилоят телевиденияси “Юзма юз” кўрсатувида Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.С.Атахаджаев ва “Андижон Дори-Дармон” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг ўринбосари А.А.Ахмаджоновлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31-октябрдаги “Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2647-сонли қарори ва 2016 йил 23-декабрдаги 3-сонли, 2017 йил 9-февралдаги 4-сонли баёнлари бўйича тасдиқланган рўйхатга асосан махаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган хамда импорт йўли билан келтирилган дори воситалари ва тиббий буюмларни даволаш профилактика муасссасаларига хамда ахолига белгиланган бахоларда сотилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2017 йил 16-февралдаги №76-сонли буйруғи “Барча дорихона муассасаларида бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни” дорихоналар орқали бир даволаш курсидан ошмаган холда чакана савдо орқали сотиш тўғрисида давра сухбати ўтказилди.
2017 йил 17-март куни “Шахрихон” газетасининг 11-сонида Шахрихон тумани 4-сонли дорихона мудири М.Атаханова томонидан “Сифатли дори дардга малхам” номли мақоласи чоп этилди.



“Андижон Дори-Дармон” акциядорлик жамияти томонидан 2016 йил давомида 10 та дорихонада ижтимоий дорихона ташкил этиш режалаштирилган.
“Андижон Дори-Дармон” акциядорлик жамияти томонидан жамиятнинг Шахрихон туманида жойлашган 4-сонли, Жалақудуқ туманида жойлашган 6-сонли, Мархамат туманида жойлашган 7-сонли, Балиқчи туманида жойлашган 8-сонли, Избоскан туманида жойлашган 9-сонли, Улуғнор туманида жойлашган 11-сонли, Олтинкўл туманидаги 12-сонли, Пахтаобод туманида жойлашган 13-сонли дорихоналарини ва Хўжаобод туманида жойлашган 128-сонли, Бўз туманида жойлашган 59-сонли дорихона савдо шохобчаларини ташқи кўриниши ва савдо залида таъмирлаш ишлари ўтказилди, дорихоналарнинг атрофига гул кўчатлари экиб ободонлаштирилди, савдо зали учун мебеллар хамда алохида фитобар мебели, стол ва стул, совутгич, юмшоқ мебел, деразалар учун жалюзи тайёрлатиб ўрнатилди ва юқоридаги 10 та ижтимоий дорихоналар иш фаолиятини бошлади, шунингдек ушбу ижтимоий дорихоналардаги фитобарларда ўртача 4-5 турдаги фитоичимликлар тайёрланиб, сотилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш масалалари комплексини 2015 йил 17-октябрда ўтказилган мажлис баёнининг 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Андижон Дори-Дармон” акциядорлик жамияти томонидан махсус жихозланган Дамас автомобилларидан 8 дона сотиб олиниб, кўчма савдо шохобчалари ташкил қилинди ва бу кўчма дорихоналар ижтимоий дорихоналарга бириктирилиб, хозирда фаолият кўрсатмоқда.
«Аndijon Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati shuni ma'lum qiladiki aksiyadorlar umumiy yig'ilishining 4 iyun 2016 yildagi qarori bilan, jamiyat tomonidan 5 iyun 2015 yildan boshlab aksiyadorlik jamiyatlari faoliyatining samaradorligini oshirish va korporativ boshqaruv tizimini takomillashtirish komissiyasi yig'ilishining 31 dekabr 2015 yildagi 9- sonli bayonnomasi bilan tasdiqlangan "korporativ boshqaruv kodeksi"ga rioya qilish majburiyati qabul qilindi.скачать dle 10.3Скачать игры для Android

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.