Э Ъ Л О Н

Yangiliklar / E'lonlar 7-09-2021, 12:22 296   

«Аndijon Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

Хурматли акциядорлар!

«Аndijon Dori-Darmon» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2010 йил якунлари бўйича навбатдаги ҳисобот йиғилиши 2021 йил 24 сентябрь куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси 1 уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланиб, 10-00да якунланади.
КУН ТАРТИБИ:
-акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
-саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
-жамият бошқаруви раисининг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес-режа параметрларининг бажарилиш ҳолати юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан, баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2021 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдорини белгилаш;
-2020 йил якунлари бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2020-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича молиявий натижасини тасдиқлаш;
-жамият кузатув кенгашининг 2020 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамият ижроия органи раҳбари (бошқарув раиси)ни тасдиқлаш;
-жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш;
-жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш;
-акциядорлик жамиятининг жорий фаолиятидаги битимларни тузилиши тўғрисида.

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси 1 уй.)
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2021 йил 27 август ҳамда умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 21 сентябрь ҳолатига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган: Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 27.08.2021 йил
Маълумот олиш учун тел№ 8(374) 237-15-90, 237-54-53.
Жамиятнинг веб-сайти: www.andijandd.uz, электрон почтаси: andijondoridarmon@umail.uz
Кузатув кенгаши.
скачать dle 10.3Скачать игры для Android

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.