2019 Умумий йиғилиш.....

Yangiliklar / E'lonlar 23-09-2021, 15:14 505   

«Аndijon Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!
Хурматли акциядорлар!
«Аndijon Dori-Darmon» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2018 йил якунлари бўйича навбатдаги ҳисобот йиғилиши 2019 йил 15 июнь куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси 1 уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.
КУН ТАРТИБИ:
-жамият акциядорларининг 2018 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
-саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
-жамият бошқаруви раисининг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес-режа параметрларининг бажарилиш ҳолати юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2018 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан, баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2019 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдорини белгилаш;
-2018 йил якунлари бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамиятнинг 2018-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдаси тақсимоти, дивиденд миқдори, тўлаш тартиби ва муддатини белгилаш;
-жамият кузатув кенгашининг 2018 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
-жамият ижроия органи раҳбари (бошқарув раиси)ни сайлаш;
-жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш;
-жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш;
-2018 йилда жамиятда Корпоратив бошқарув тамойиллари ижросини баҳолаш юзасидан “Идрок” МЧЖ томонидан берилган хулосаси тўғрисида;
-Жамият Уставининг янги тахрири, “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги ҳамда “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ички корпоратив низомларининг янги таҳрирларини тасдиқлаш.
-Акциядорлик жамиятининг жорий фаолиятидаги битимларни тузилиши тўғрисида.

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси 1 уй.)
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2019 йил 16 май ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 11 июнь ҳолатига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган: Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 16.05.2019 йил
Маълумот олиш учун тел№ 8(374) 237-15-90, 237-54-53.
Жамиятнинг веб-сайти: www.andijandd.uz, электрон почтаси: andijondoridarmon@umail.uz
Кузатув кенгаши.скачать dle 10.3Скачать игры для Android

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Махсус Қобилият
A
A

Yangiliklarga obuna