Бахоловчи ташкилотларига танлов бўйича эълон

Yangiliklar / E'lonlar 9-02-2022, 10:23 326   

Мустақил баҳоловчи ташкилотлар диққатига!
Банкдан олиниши режалаштирилаётган кредит маблағи учун гаров таъминоти сифатида қўйилаётган «Аndijon Dori-Darmon» АЖ мол-мулкларини баҳолаш ва экспертиза қилиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши эълон қилинади!
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
-Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
-Ташкилот устави (барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
-Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
-Баҳолаш ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
-Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхалари.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Танловда иштирок этиш бўйича баҳоловчи ташкилотларининг тижорат таклифлари 2022 йил 15-февраль кунига қадар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:
Андижон вилояти, Андижон шахри, Огахий кўчаси 1-уйда жойлашган "Андижон Дори-Дармон" АЖ маъмурий биноси.
Шунингдек таклифлар жамиятнинг қуйидаги электрон манзилларига юборилиши мумкин: and_dori_d@mail.ru ва andijondoridarmon@umail.uz.
Қўшимча маълумот олиш учун телефон рақамлар: (74) 237-54-53,
237-15-90.

________________________________________скачать dle 10.3Скачать игры для Android

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Махсус Қобилият
A
A

Yangiliklarga obuna