2021 УЙ ўтказилиши тўғрисидаги эълон
Yangiliklar / E'lonlar 6-06-2022, 14:44 523
«Аndijon Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!
Хурматли акциядорлар!
«Аndijon Dori-Darmon» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якунлари бўйича навбатдаги ҳисобот йиғилиши 2022 йил 28 июнь куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси 1 уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланадиб, 10-00да якунланади.
КУН ТАРТИБИ:
1. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
3. Жамият ижроия органининг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес-режа параметрларининг бажарилиш ҳолати юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш;
4. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
5. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг 2022 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдорини белгилаш;
7. Жамият тафтиш комиссиясининг 2021 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
8. Жамият соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида;
9. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йил якунлари бўйича ҳисоботини тинглаш;
10. Жамият ижроия органи раҳбари (бошқарув раиси)ни тасдиқлаш;
11. Жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш;
12. Жамият балансидаги Шахрихон туман маркази, Шахрихон шох кўчаси 1-уй манзилда жойлашган 4-дорихона бино-иншоатлари, Мархамат туман Маркази Мустақиллик кўчаси 98-уй манзилда жойлашган 7-дорихона бино-иншоатлари, Улуғнор туман Маркази Мустакиллик кўчаси 2-уй манзилида жойлашган 11-дорихона бино-иншоатлари ва Андижон шаҳар Бобур шох кўчаси 55-уй манзилида жойлашган 2-дорихона бино-иншоатларини сотиш тўғрисида;
13. Жамият тафтиш комиссиясини бекор қилиш;
14. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш.
15. Жамият низомининг янги тахририни тасдиқлаш;
16. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Ижроия органи тўғрисида”ги ички низомларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;
17.«Аndijon Dori-Darmon» АЖ корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
18. Акциядорлик жамияти томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда жамият аффилланган шахслар билан битим (лар)ни тузишни маъқуллаш.
Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси 1 уй.)
Акциядорлар реестри акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2022 йил 1 июнь ҳамда умумий йиғилишда иштирок этиш учун 2022 йил 22 июнь куни ҳолатларига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган: Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 01.06.2022 йил
Маълумот олиш учун тел№ 8(374) 237-15-90, 237-54-53.
Жамиятнинг веб-сайти: http://andijondd.uz/ электрон почтаси: andijondoridarmon@umail.uz
Кузатув кенгаши.