Бахоловчи ташкилотларига танлов бўйича эълон
Yangiliklar / E'lonlar 1-03-2023, 17:14 234
Мустақил баҳоловчи ташкилотлар диққатига!
«Аndijon Dori-Darmon» АЖнинг сотилиши режалаштирилаётган мол-мулкларни бозор қийматини баҳолаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун мустақил баҳоловчи ва экспертиза қилувчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади!
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
-Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
-Ташкилот устави (барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
-Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
-Баҳолаш ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
-Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхалари.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Танловда иштирок этиш учун тижорат таклифлари 2023 йил 13-март куни соат
17-00га қадар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:
Андижон вилояти, Андижон шахри, Огахий кўчаси 1-уйда жойлашган "Андижон Дори-Дармон" АЖ маъмурий биноси.
Шунингдек таклифлар жамиятнинг қуйидаги электрон манзилига юборилиши мумкин: and_dori_d@mail.ru.
Қўшимча маълумот олиш учун телефон рақамлар: (74) 237-54-53,
237-54-52.
________________________________________