Навбатдан_ташқари_умумий_йиғилиш_ўтказилиши_тўғрисидаги_эълон

Yangiliklar / E'lonlar 16-08-2024, 13:38 329   

«Аndijon Dori-Darmon» aksiyadorlik jamiyati
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!
Хурматли акциядорлар!
«Аndijon Dori-Darmon» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 27 август куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси 1 уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади, 10-00да якунланади.
КУН ТАРТИБИ:
1.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини регламентини тасдиқлаш.
2.Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
3.Жамиятнинг 2024 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида.
4.Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
5.ТИФ “Миллий банк”дан 36 ойга жами 14,0 млрд. сўм миқдорида бир марталик кредит олиш ҳамда банк кредит таъминоти учун жамиятнинг балансидаги бино ва иншоатларини гаровга қўйиш тўғрисида.
6.Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд суммасини жамият ихтиёрида қолдириш тўғрисида.
7."Андижон Дори-Дармон" акциядорлик жамияти ижроия органи раҳбарини тасдиқлаш тўғрисида.

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси 1 уй.)
Акциядорлар реестри акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2024 йил 04 август ҳамда умумий йиғилишда иштирок этиш учун 2024 йил 21 август куни ҳолатларига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган: Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 04.08.2024 йил
Маълумот олиш учун тел№ 8(374) 237-15-90, 237-54-53.
Жамиятнинг веб-сайти: http://andijondd.uz/ электрон почтаси:
andijondoridarmon@umail.uz
Кузатув кенгаши.скачать dle 10.3Скачать игры для Android

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Махсус Қобилият
A
A

Yangiliklarga obuna